Кириш Регистрация

Жексон «Челси»га қайтади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Николас Жексон мавсум якунланганидан кейин «Бавария»да қолмайди. Мюнхен клуби сенегаллик футболчини «Челси»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди, бироқ бу бандни фаоллаштирмасликка қарор қилди.

«Нико ажойиб мавсумни ўтказмоқда — 28 ўйинда 10 та гол. Африка чемпиони, Германия чемпиони, шунингдек, у жамоага Германия Кубоги финалига чиқишда ёрдам берди. «Бавария» сотиб олиш опциясидан фойдаланмасликка қарор қилди, аммо Жексон бор эътиборини Чемпионлар лигаси доирасидаги "ПСЖ"га қарши ярим финалга қаратган — бу у ва клуб учун жуда муҳим. Энг асосийси — мавсумни имкон қадар муваффақиятли якунлаш. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳар қандай нарса бўлиши мумкин, шунчаки жараёнга ишонинг», — дея 24 ёшли форварднинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Диоманси Камаранинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Николас Жексоннинг «Челси» билан шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:22, 27.04.2026.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик