Кириш Регистрация

Мбаппе «эл-класико»гача соғайишга улгурадими? «Реал» футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» Килиан Мбаппенинг сонининг орқа мушагидан жароҳат олганини тасдиқлади.

Ҳужумчи ўтган жума куни Ла Лига доирасидаги «Бетис»га қарши ўйинда (1:1) шикастланган эди – у 80-дақиқада захирага олинишини сўраган. Аввалроқ Мбаппеда сонининг орқа мушаги толиқиши кузатилаётгани хабар қилинганди.

Бугунги тиббий кўрик натижаларига кўра, француз футболчисининг чап сони ярим пай мушаги жароҳатлангани ташхис қўйилди.

Marca нашрининг маълумотларига кўра, Мбаппе Ла Лиганинг 34-тури доирасида якшанба куни бўлиб ўтадиган «Эспаньол»га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади, бироқ 10 май куни «Барселона»га қарши баҳсда майдонга тушиш учун бор имкониятини ишга солади.

Киритилди: 16:05, 27.04.2026.
Ўқилди: 1252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик