Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЕЧЛ ва ЖЧ-2026 ҳаками вояга етмаган болага тегажоғлик қилишда гумонланиб ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УEФА ва ФИФА тоифасидаги машҳур ҳакамлардан бири Британия полицияси томонидан вояга етмаган шахсга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Тергов версиясига кўра, воқеа меҳмонхонанинг умумий ҳудудида содир бўлган. Ҳакам ўсмир қиз билан суҳбатлашиб, унга нисбатан тегажоғлик қилган ва ўз хонасига таклиф этган. Жароҳатланган томоннинг мурожаатидан сўнг полиция иш бошлаган. Қизиғи шундаки, арбитр воқеадан сўнг навбатдаги еврокубок ўйинини бошқаришга улгурган ва ортга қайтгач, УEФА вакиллари кўз ўнгида қўлга олинган. Ҳозирда у гаров эвазига қўйиб юборилган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳакам ЖЧ-2026 баҳсларини бошқариш учун тасдиқланган рўйхатдан ўрин олган эди. ФИФА ва УEФА тергов якунлангунга қадар арбитрни барча турдаги расмий учрашувлардан четлатишга қарор қилди. Ҳозирча ҳакамнинг исми-шарифи тергов манфаатлари юзасидан ошкор этилмаяпти.

Киритилди: 13:01, 28.04.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5626]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2794]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2616]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2563]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1862]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1855]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1826]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1607]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1586]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик