Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Гризманн Чемпионлар лигасидаги энг ёдда қолган лаҳзасини айтди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Арсенал»га қарши баҳс олдидан 2016 йилги турнир финали ҳақида гапириб ўтди.

Ўшанда «Атлетико» бош соврин учун кечган ҳал қилувчи ўйинда пенальтилар сериясида «Реал»га имкониятни бой берган эди. Гризманн учрашувнинг 48-дақиқасида 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда хатога йўл қўйганди.

«Мен бу ҳақда ҳар куни ўйламайман, лекин қачонки дўстларим ёки жамоадошларим билан Чемпионлар лигаси ҳақида гаплашсак, ўша лаҳза — 2016 йил ва пенальти албатта ёдга тушади.

Бу финалдаги ғалаба жуда чуқур жароҳатни даволаган бўларди. Бу вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли — турнирда шу йил ғолиб чиқишдир», — дея Гризманннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги дастлабки ярим финал учрашуви 29 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2026 йилнинг ёзида Гризманн АҚШнинг МLS лигасида иштирок этувчи «Орландо Сити» клубига ўтади.

Киритилди: 21:01, 28.04.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик