Кириш Регистрация

Рио Фердинанд «Реал» юлдузини «Манчестер Юнайтед»да кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Рио Фердинанд «қизил иблислар»нинг «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига бўлган қизиқиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Тчуамени «Манчестер Юнайтед»дами? У «МЮ» учун ажойиб ўйинчи бўлган бўларди, лекин уни сотиб олишнинг иложи бормикин? У фантастик футболчи. Франциянинг Англияга қарши ўйинини эслайман, у ўшанда ажойиб ўйнаганди. У муҳим баҳсларда иштирок этган, катта тажрибага эга. Агар биз уни қўлга киритганимизда, бу жуда яхши бўларди», — деди Фердинанд ўз подкастида.

Орельен Тчуамени 2022 йилда 80 миллион евро эвазига «Монако»дан «Реал»га ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франциялик футболчи мадридликлар сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:31, 28.04.2026.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик