Кириш Регистрация

Неймар Бразилия терма жамоасига қайтишга ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймар ҳали ҳам бўлажак жаҳон чемпионатига Бразилия терма жамоаси таркибида боришига ишонмоқда. 34 ёшли футболчининг имкониятлари паст баҳоланаётган бўлса-да, юлдузли форварднинг ўзи умидини узгани йўқ.

«Ҳар бир инсон жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилади. Худо хоҳласа, мен у ерда бўламан», — дея Неймарнинг мундиал ҳақидаги саволга берган жавобини иқтибос келтиради The Touchline. «Сантос» ҳужум етакчиси, шунингдек, финалда Бразилия ва Аргентина тўқнаш келишидан хурсанд бўлишини қўшимча қилди.

Неймар «пентакампеонлар» сафида 128 та ўйин ўтказиб, 79 та гол уришга муваффақ бўлган. Футболчининг миллий терма жамоа либосида майдондаги охирги кўриниши 2023 йилнинг октябрь ойига тўғри келади.

Киритилди: 10:01, 29.04.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик