Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Капелло Алонсонинг Мадриддаги омадсизлиги сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ устози Фабио Капелло жорий йилнинг бошида Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилгани борасида ўз фикрини билдирди. Мутахассис Леверкузеннинг «Байер» клубидаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг катта умидлар билан Мадрид клубини қабул қилиб олган эди, бироқ у ўз лавозимида бор-йўғи бир неча ой ишлай олди.

«Менимча, Хаби Алонсога футболчиларни ўзларига ишонтириш ва уларни керакли йўналишда эргаштира олиш учун харизма етишмади. Агар ўйинчилар сенга ишонмаса, улар сенинг ортингдинг боришмайди», — дея Фабио Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Мадриднинг «Реал» клубини Альваро Арбелоа бошқармоқда.

Киритилди: 10:26, 29.04.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик