Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Диего Симеоне «Арсенал» фойдасига белгиланган пенальтидан норози

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Арсенал»га қарши ўйинда ўз жамоаси дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.

«Канонирлар» 44-дақиқада ҳисобни очишди – Виктор Дьёкереш ўн бир метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 56-дақиқада эса «матрасчилар» пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва Хулиан Альварес ҳам адашмади.

«Чемпионлар лигаси ярим финалида пенальти белгилаш учун бу шубҳасиз пенальти эканлигига тўлиқ ишончинг комил бўлиши керак. Ганцко ва Дьёкереш тўқнашувидаги контакт менга жуда камдек туюлди ва бу вазиятда пенальти йўқ эди, деган таассурот қолди», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради The Touchline.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Жавоб ўйини 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:19, 30.04.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик