Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Гарначо Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби ҳужумчиси Алехандро Гарначо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

MatchDay Central нашрининг хабар беришича, аргентиналик истеъдод соҳибини ўз сафига қўшиб олишга Ар-Риёднинг «Ан-Наср» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудияликлар агар лондонликлар футболчини сотишга рози бўлса, трансфер бўйича расмий таклиф юборишга тайёр.

Маълумот ўрнида, Алехандро Гарначо 2025 йилда «Манчестер Юнайтед»дан 46 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг айни дамдаги бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:40, 30.04.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик