«Челси» ярим ҳимоячиси ва жамоа етакчиларидан бири Энцо Фернандес Лондон клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолашга тайёр, бироқ бунинг учун иккита муҳим шарт бажарилишини истамоқда. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар бермоқда.
Манбага кўра, биринчи шарт — янги келишувга биноан футболчининг маоши сезиларли даражада оширилиши керак. Иккинчидан, Энцо «Челси» раҳбариятидан клубнинг амбициялари унинг шахсий мақсадларига мос келиши бўйича кафолатлар талаб қилмоқда. Хусусан, аргентиналик хавбек жамоага янада тажрибали ва юқори савияли футболчилар таклиф этилишини истайди.
Маълумот ўрнида, Энцо Фернандес «Челси» сафида уч йилдан бери тўп суриб келмоқда. У лондонликлар билан биргаликда 2025 йилда УEФА Конференциялар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.
Жаҳон чемпионининг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган бўлса-да, клуб футболчининг жамоадаги ўрни ва эришилган натижаларни инобатга олган ҳолда келишув шартларини қайта кўриб чиқиши мумкин.













