Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Лэмпарднинг «Челси»га эҳтимолий қайтиши ҳақида янги тафсилотлар

Баҳо:
+4 | -

Ҳозирда «Ковентри» жамоасини бошқараётган Фрэнк Лэмпард ва унинг собиқ клуби «Челси» ўртасидаги яқин алоқалар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Sky Sports бош мухбири Кавех Солхекол маълум қилди.

Инсайдернинг сўзларига кўра, Лэмпарднинг нафақат кўнгли, балки кундалик ҳаёти ҳам ҳамон Лондон клуби билан боғлиқ.

«Фрэнк Лэмпард ҳали ҳам «Стэмфорд Бридж» стадионига жуда яқин ҳудудда яшайди. Унинг оилавий ҳовлиси айнан ўша ерда жойлашган. Фрэнк бўш вақт топилди дегунча, «Челси» ўйинларига ташриф буюради. Мен уни бир неча бор стадиондаги клуб эгалари учун мўлжалланган ложада кўрдим. Шу сабабли, менимча, келажакда у яна «Челси»га қайтиши мумкин, аммо ҳозир эмас», — дейди Солхекол.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард мураббий сифатида «Челси»ни 2019–2021 йилларда ҳамда 2023 йилда бошқарган. Футболчилик фаолияти давомида эса у 2001 йилдан 2014 йилгача лондонликлар шарафини ҳимоя қилиб, жами 13 та совринни қўлга киритган ва клуб тарихидаги энг буюк футболчилардан бирига айланган.

Киритилди: 13:10, 30.04.2026.
Ўқилди: 335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик