Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни инқироздан олиб чиқди ва жамоа ҳозирда келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. «Қизил иблислар» раҳбарияти Каррикни янги шартнома билан тақдирлаши кутилмоқда.
Бироқ, клубда Уле Гуннар Сульшер билан боғлиқ вазият такрорланишидан хавотирлар бор. Норвегиялик мутахассис ҳам ўз вақтида клубдаги йўлини яхши бошлаган, аммо кейинчалик катта муваффақиятларга эриша олмаган эди.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» якуний қарор қабул қилишдан олдин бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқади. Ҳозирда Кэррикнинг энг кучли рақобатчиси Андони Ираола бўлиб турибди. «Қизил иблислар» қароргоҳида Ираоланинг «Борнмут»даги иши ва ҳужумкор услубини жуда юқори баҳолашмоқда. У «Юнайтед» режаларига идеал тарзда мос келади деган қарашлар мавжуд.
Аввалроқ, Андони Ираола мавсум якунланганидан кейин «Борнмут»ни тарк этиши эълон қилинган эди. Матбуот уни «Челси» билан ҳам боғламоқда.













