Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Испания ва Япония ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар

Баҳо:
+ | -

Қироллик Испания футбол федерацияси (RFEF) Япония футбол ассоциацияси (JFA) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мазкур воқеа Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) 76-конгресси бўлиб ўтаётган Ванкувер шаҳрида ташкилот президенти Рафаэль Лузан ва унинг ҳамкасби Цунеясу Миямото ўртасидаги учрашувда юз берди.

Ҳамкорлик келишуви доирасида томонлар келгуси тўрт йил давомида аёллар футболи, футзал, пляж футболи, ёшлар футболини ривожлантириш, ҳакамлик, тиббий хизмат кўрсатиш ва турли спорт турларидаги инновациялар каби соҳаларда ўзаро тажриба ҳамда мутахассислар алмашиш мажбуриятини олдилар.

Бундан ташқари, ушбу келишув Испания ва Япония ўртасида турли йўналишлар ва тоифалар, жумладан, аёллар терма жамоаси ҳамда футзал бўйича миллий терма жамоалар иштирокида халқаро ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади.

Киритилди: 16:46, 30.04.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик