Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Индзаги "Интер"дан кетишининг асл сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

"Ал-Ҳилол" бош мураббийи Симоне Индзаги ўтган ёзда "ПСЖ"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнггина "Интер"ни тарк этишга қарор қилганини очиқлади.

"Йўқ, асло. Мен буни аввалроқ қила олмасдим, чунки ўзим ва оилам учун жуда оғриқли бўлган бу қарор ҳали қабул қилинмаган эди. Ҳақиқат шундаки, ҳаммаси жуда тез содир бўлди: Монакодаги ўйиндан икки кун ўтиб, Мароттанинг уйида Аусилио ва Баччин иштирокида учрашдик. Ўшанда мен ўзгариш вақти келганини, чунки бир давр якунланганини ҳис қилаётганимни айтдим. Улар мен билан ишлашда давом этмоқчи эди, лекин танловимни тушунишди: биз дўст бўлиб хайрлашдик ва ҳамон шундаймиз. Аммо агар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганимизда, мен "Интер"да қолган бўлардим", — деди Индзаги.

Саудияни амбиция эмас, пул учун танлагани ҳақидаги фикрларга муносабати:

"Ёки сиз янги воқеликни ҳис қилиш, бошқа муҳитда ўзингизни синаб кўриш учун кетасиз. Бахтимга, молиявий муаммоларим бўлмаган; менга етишмаётган нарса пул эмас эди. Миланда ҳамма нарса, ҳатто "Сан-Сиро" ҳам кўриниб турадиган ажойиб уйим бор эди. Таклиф мени ишонтирди ва мана, мен шу ердаман ва бундан бахтиёрман".

Италияни соғинганми?

"Ростини айтсам, йўқ. Ар-Риёдга келганимдан бери уйимда (Италияда) атиги тўрт кун бўлдим. Оилам ёнимда; ота-онам ва дўстларим тез-тез меҳмонга келиб туришади. Қийналмаяпман. Мен барча шароитларга эга ёпиқ мажмуада яшайман, фарзандларим учун Америка мактаби ҳам бор. Ташкилотчилик ҳам, клубдаги муҳит ҳам мукаммал. Бундан ташқари, инглиз тилини ҳам ўрганяпман".

Киритилди: 17:43, 30.04.2026.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик