Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Милан" Испаниядан янги юлдузни олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, "Милан" клуби шу ёзда "Валенсия" ярим ҳимоячиси Хави Геррани сотиб олиш истагини қайта тиклади.

"Россонерилар" 2025 йилнинг ёзида испаниялик иқтидорли ярим ҳимоячини қўлга киритиш учун қаттиқ ҳаракат қилган эди, бироқ ўшанда "кўршапалаклар" томонидан қўйилган қатъий нарх трансферга тўсқинлик қилганди.

Шундай бўлса-да, музокараларнинг қайта тикланиши 22 ёшли футболчини "Сан-Сиро"га жалб қилиши мумкин, чунки у фаолиятидаги катта чақириқларни қабул қилишга тайёр кўринмоқда.

"Месталья" академияси тарбияланувчиси жорий мавсумда барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди. У майдоннинг иккала томонида бирдек фаол ҳаракат қиладиган ажойиб ярим ҳимоячи бўлиб, ўзининг юқори шиддати, тезлиги, тўпни олиб қўйиш қобилияти ва ҳужумни ривожлантирувчи паслари билан ажралиб туради.

"Милан" шу ёзда ярим ҳимоя чизиғини тубдан ислоҳ қилишни режалаштирган. Рубен Лофтус-Чик ва Юсуф Фофана каби футболчиларнинг жамоани тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, миланликлар "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецкани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни ҳам мақсад қилган.

Киритилди: 17:57, 30.04.2026.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик