Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Марадона иши бўйича суд: Психолог афсонавий футболчининг руҳий ҳолати ва сўнгги кунлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Психолог Карлос Диас Диего Марадонанинг ўлими бўйича очилган суд ишида кўрсатма берди. Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган афсонавий футболчи 2020 йилда, жарроҳлик амалиётидан сўнг 60 ёшида вафот этган эди.

El Clarin нашрининг хабар беришича, Диас Марадонага нотўғри дори воситасини тайинлагани учун эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда айбланмоқда. У футболчининг ўлими учун жиноий жавобгарликка тортилган 7 нафар айбланувчидан биридир.

«Унда биполяр бузилиш ва нарциссизм белгилари бор эди. У бутун мамлакатни тиз чўктира оларди, бироқ бир қадаҳ ичимлик унинг ўзини тиз чўктириб қўйиши мумкин эди», — деди Диас судда.

Шунингдек, психологнинг таъкидлашича, Марадона ўз турмуш тарзини ўзгартиришни хоҳлаган ва даволаниш жараёнини спиртли ичимликлардан тийилишга мослаб тузатиб борган. Диас токсикологик хулосага таяниб, Марадонанинг ҳаёти 23 кун давомида ҳеч қандай тақиқланган моддалар истеъмол қилмаган ҳолатда якунланганини қайд этди.

Киритилди: 17:14, 01.05.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик