Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман Мадриднинг «Реал» клуби устозлигига асосий номзодга айланди. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, аввалроқ «Реал» бошқаруви учун асосий даъвогар Жозе Моуриньо бўлиб турган эди. Бироқ ҳозирда айнан Нагельсманн номзоди «Қироллик клуби» раҳбарияти томонидан энг кўп қўллаб-қувватланмоқда. «Қаймоқранглилар» босслари унинг услуби жамоанинг ҳозирги таркиби ва олдига қўйилган вазифаларга идеал даражада мос келади, деб ҳисоблашмоқда.
Қайд этилишича, Нагельсманнинг ўзи ҳам «Реал»да ишлаш истиқболига ижобий қарамоқда. Аммо у фақат ЖЧ-2026 дан кейингина Германия терма жамоасини тарк этишга тайёр бўлади.













