Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

BBC 4 йиллик дисквалификация фонида Мудрикнинг «Челси»даги келажаги ҳақида мақола эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация қилинса, CAS (Спорт арбитраж суди) текшируви якунланганидан кейин Михаил Мудрик билан шартномани бекор қилиши мумкин, деб хабар бермоқда BBC.

Қайд этилишича, бундай қоидабузарлик одатда профессионал футболчиларнинг меҳнат шартномаси шартларини бузиш деб ҳисобланади. Шартнома бекор қилинган тақдирда, Лондон клуби Мудрик трансферининг молиявий ҳисоботдаги қолган амортизация қийматини олиб ташлаши мумкин, бу эса «Челси»нинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Шу билан бирга, клубда бошқа вариант ҳам бор — футболчининг шартномасини сақлаб қолиш. Бунда «Челси» келажакда украиналик футболчини маълум бир трансфер суммаси эвазига сотиши мумкин бўлади, бироқ унгача унга маош тўлашда давом этади.

Шунингдек, лондонликлар Мудрикни таркибда қолдириб, эҳтимолий дисквалификация муддати тугаганидан кейин уни жамоага қайтаришлари ҳам мумкин.

Киритилди: 09:55, 02.05.2026.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик