Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Спаллетти: «Ювентус» Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши шарт»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Верона»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Италия чемпионатининг 35-тури доирасидаги мазкур баҳс 3 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Спаллетти Чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи тўртинчи ўрин нафақат рақамлар, балки тўғри руҳият масаласи эканини таъкидлади.

«Биз бунга ҳозир ва келажакдаги доимий муҳитимиз сифатида қарашимиз керак. Фақат шу йўл билангина ўсишга эриша оламиз», — дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда манба.

«Верона» аллақачон А Серияни тарк этган бўлса-да, Спаллетти жамоа рақибга қарши бор масъулият билан тайёргарлик кўришини қайд этди:

«Биз аъло даражадаги спорт формасидамиз, чунки нимага эришишимиз кераклигини яхши биламиз».

Айни дамда «Ювентус» 64 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Верона» эса 19 очко билан 19-поғонадан жой олган.

Киритилди: 21:33, 02.05.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик