Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«МЮ» ҳимоячиси собиқ мураббийнинг танқидига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргу жамоанинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморимнинг унинг ўйини ҳақидаги танқидий фикрларини оғриқли қабул қилганини тан олди. Ўтган йилнинг охирида португалиялик мутахассис «ҳар сафар Доргу тўпни қабул қилиб олганида, хавотирга тушаман», деб айтган эди.

«Бу гаплар кўнглимга бироз оғир ботди. Мураббий сиз ҳақингизда ёмон гапирса, бу албатта таъсир қилади. Мен бундан тўғри хулоса чиқаришга ва ўйинимни яхшилашга ҳаракат қилдим. Ҳатто Аморим истеъфога чиқарилишидан олдин ҳам ўзимга бўлган ишончим қайта бошлаган ва яхши спорт формасига кириб олган эдим», — дея 21 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Centredevils.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим шу йилнинг январь ойида «қизил иблислар» бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнини Майкл Каррик эгаллади.

Киритилди: 13:20, 03.05.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик