Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Лаутаро Мартинес: «Бизни фаворит ҳисоблашмаганди, лекин...»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоанинг чемпионлигини таъминлаган «Парма» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг интервью берди. «Нерадзуррилар» мавсум якунланишига уч тур қолганда А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Наполи»дан 12 очкога ўзиб кетди.

«Ўтган мавсумнинг муваффақиятсиз якунидан сўнг ҳаммасини оқ вароқдан бошлаш осон бўлмади. Бошида бизни фаворит ҳисоблашмаганди, лекин якунда тинимсиз меҳнат эвазига ўз мақсадимизга эришдик. Ҳозир жуда бахтлимиз. Бу лигада рақобат жуда кучли, аммо биз охиригача диққатимизни жамлай олдик. Мени ҳаммасидан кўра жамоамизнинг жипслиги кўпроқ ҳайратлантиради ва қувонтиради», — деди Лаутаро DAZN телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 08:40, 04.05.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик