Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Гвардиола Бернарду Силва ва Жон Стоунснинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва ва Жон Стоунснинг тез орада клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди. Яқинда «шаҳарликлар» португалиялик ва англиялик футболчиларнинг муддати тугаётган шартномалари узайтирилмаслигини расман тасдиқлади — улар мавсум якунлангач, эркин агентга айланишади.

«Менимча, расмий эълондан кейин ҳар икки футболчи ҳам енгиллик ҳис қилмоқда. Мен Жондан: "Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?" деб сўрадим. У эса: "Ҳаммаси яхши, енгилликни ва мухлисларнинг меҳрини ҳис қиляпман", деб жавоб берди. Мен улар ғалаба қозонишни қанчалик яхши кўришларини биламан. Машғулотларда кўряпманки, Бернарду кетиши эълон қилинганидан кейин ҳам ўзини худди аввалгидек тутмоқда. Уларнинг муносабати ўзгаргани йўқ», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да «Сити» сафарда «Эвертон»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 09:32, 04.05.2026.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик