Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Интер» спорт директори Кристиан Кивунинг муваффақият сирини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби спорт директори Пьеро Аузилио жамоа бош мураббийи Кристиан Кивунинг муваффақият сири ҳақида гапириб берди. Руминиялик мутахассис тайинланганидан кейинги илк мавсумидаёқ жамоани А Серия чемпионлигига етаклаб келди. «Нерадзуррилар» якшанба куни «Парма»ни мағлуб этиб (2:0), скудеттони нақд қилди.

«Кўпчилик профессионал даражада бор-йўғи 13 та ўйин ўтказган мураббий «Интер»ни янги ғалабаларга бошлай олмайди деб ўйлаган эди. Бироқ Киву оқилона иш тутди, у одамларни бошқаришда ажойиб қобилиятга эга. У ишга замонавий ва ақлли ёндашувни қўллади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Кристианга вазиятни тезроқ тушуниб, жамоага мослашиб кетишига ёрдам берди», — деди Аузилио зафардан сўнг Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Кивунинг ўрнида аввал Симоне Индзаги ишлаган ва у Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг лавозимини тарк этган эди.

Киритилди: 12:22, 04.05.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик