Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ноёб натижани қайд этди. Бразилиялик футболчи жорий мавсумдаги голлари сонини 20 тадан ошириб олди: у «Эспаньол» дарвозасига иккита тўп киритди ва эндиликда унинг ҳисобида мавсум давомида ўтказилган 50 та учрашувда 21 та гол мавжуд.
Madrid Zone хабарига кўра, Винисиус «Реал» тарихида кетма-кет беш ва ундан ортиқ мавсумда 20 тадан кўп гол урган саккизинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижани Криштиану Роналду, Карим Бензема, Рауль Гонсалес, Уго Санчес, Ференц Пушкаш, Альфредо ди Стефано ва Паиньо қайд этган эди.
Винисиус 2018 йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Умумий ҳисобда футболчи «қаймоқранглилар» сафида 372 та ўйинда майдонга тушиб, 127 та гол ва 100 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













