Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Собослаи: «Биз Чемпионлар лигасида ўйнашни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Манчестер Юнайтед»га қарши бой берилган баҳс (2:3) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳиссиётларим у қадар яхши эмас, чунки уйга ноль очко билан қайтяпмиз. Биринчи бўлимдан кейин хурсанд бўлишга умуман асосимиз йўқ эди. Ушбу учрашувдан фақат иккинчи бўлим бошидаги ўйинимизни ўрнак сифатида олиш мумкин, чунки айнан ўша ерда аслида ким эканлигимизни кўрсатдик», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

«Ўйиндан олдин стандарт вазиятлар ҳақида гаплашгандик, лекин айнан стандартдан гол ўтказиб юбордик. Шунингдек, қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтгандик, иккинчи гол эса қарши ҳужум натижасида содир бўлди. Биз диққатни кўпроқ жамлашимиз керак. Умид қиламанки, якунда омад биз томонда бўлади».

Келаси мавсум ҳақидаги саволга футболчи шундай жавоб берди:

«Биринчи навбатда, мен диққатимни келаси мавсумга қаратганим йўқ. Бор эътиборим қолган учта ўйинда, чунки ҳали эришишимиз керак бўлган нарсалар кўп. Биз Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлаймиз».

Айни дамда Арне Слот шогирдлари 58 очко билан тўртинчи ўринда боришмоқда. Захирасида битта ўйини бор «Астон Вилла» ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд.

Киритилди: 13:10, 04.05.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик