Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«ПСЖ» Франция терма жамоаси ярим ҳимоячисининг келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси олдидан ҳужумкор ярим ҳимоячи Рандаль Коло Муанининг тақдирини ҳал қилди.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике Франция терма жамоаси аъзосини ўз режаларига киритмаган ва унга жамоанинг узоқ муддатли лойиҳаларида ўрин йўқлигини маълум қилган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи ҳозирда ижара асосида «Тоттенхэм»да тўп сурмоқда. У жорий мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Коло Муанининг инглиз клуби билан ижара шартномаси шу ёзда якунига етади ва у Парижга қайтиши кутилмоқда. Бироқ «ПСЖ» раҳбарияти футболчи билан бутунлай хайрлашиш ниятида ва келаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Футболчининг трансфер нархи тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. «ПСЖ» бўлажак трансфер ойнасида ушбу сумма бўйича аниқ таклифларни кутади.

Киритилди: 16:00, 04.05.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик