Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Салоҳ: «Ливерпуль» бундан кейин ҳам юксакликда бўлишини истайман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар сафидаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи шу ёзда жамоани тарк этади.

«Бу ерга илк келган пайтларимни эслайман. Менимча, у пайтда ҳеч ким машғулотлардан олдин қўшимча шуғулланмасди. Албатта, ҳеч ким меъёрдан ортиқ ишламасди деёлмайман: Жеймс Милнер, Адам Лаллана ва Садио Мане жамоавий машғулотлардан сўнг қолиб ишлашарди. Агар янглишган бўлсам, узр сўрайман.

Мен машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам шуғулланиш истаги билан келганман. Доимий ишлашни хоҳлайман, чунки шунда бошқа футболчилар ҳам қўшимча машқ қилишни бошлайди. Бу мени доим бахтли қилади. Мен бундан фахрланаман ва тўғрисини айтсам, бу клубни жуда яхши кўраман, энг яхши йилларим шу ерда ўтди... Йигитлар худди шу руҳда давом этишларини ва ўз устиларида ишлашдан тўхтамасликларини чин дилдан хоҳлайман.

Клуб юксакликда бўлиши ва йигитлар муваффақият қозониши менинг асосий ташвишларимдан биридир», — дея Салоҳнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Киритилди: 21:53, 04.05.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик