Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Жоао Педро «Челси»нинг муваффақиятсизлигига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасидаги учрашувда Лондоннинг «Челси» клуби «Ноттингем Форест»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мағлубиятли сериясини олтита ўйинга етказди. Ўз майдонида қайд этилган муваффақиятсизликка «кўклар»нинг марказий ҳужумчиси Жоао Педро изоҳ берди.

«Биз жуда эрта гол ўтказиб юборишни бошладик, "Форест"га қарши баҳсда эса ўйин тизгинини қайтариб олиш қийин. Назаримда, биз бундан яхшироқ ўйнашимиз керак. Ҳар бир учрашувда бир хил хатоларни такрорламаслик йўлини топишимиз лозим. Бу Премьер-лига ва агар сиз ўйин бошида гол ўтказсангиз, кейин вазиятни ўнглаш жуда мураккаб кечади», — дея Педронинг сўзларини келтиради BBC.

Бразилиялик ҳужумчи жамоаси келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун қолган ўйинларда курашни давом эттиришини қўшимча қилди. Ҳозирда «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 48 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:10, 04.05.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик