Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Сарри "Рома" билан ўйиннинг эрта бошланишини танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

«Лацио» бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия раҳбариятининг «Рома»га қарши дерби учрашуви вақтини белгилаш борасидаги қарорини кескин танқид қилди. Рим дербиси 17 май куни соат 12:30 да (маҳаллий вақт билан) бошланиши белгиланган.

«Мавсум бошида биз дербини 37 даража иссиқда ўтказгандик, энди эса май ойида, куннинг қоқ ярмида ўйнашга мажбур қилишмоқда. Бу Рим шаҳрига, икки буюк клубга ва мухлисларга нисбатан ҳақоратдир. Бунинг учун кимдир жавоб бериши керак», — дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда DAZN.

«Умид қиламанки, бизни бу вақтда ўйнашга мажбур қилишмайди. Буни таклиф қилгани учун ҳам кимдир истеъфога чиқиши керак. Ҳозироқ айтиб қўяман, агар улар шундай қилишса, мен норозилик белгиси сифатида матбуот анжуманига чиқмайман. Раҳбариятдан сўраб кўринг-чи, нима учун улар «Интер» ёки «Милан»ни айнан шу вақтда ўйнашга мажбур қилишмади?», — дея қўшимча қилди мураббий.

Ҳозирда «Лацио» чемпионатда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини аллақачон йўқотган. Жамоани мавсум сўнггида шиддатли баҳслар, жумладан, Италия кубоги финалида «Интер»га қарши ўйин кутмоқда.

Киритилди: 16:22, 05.05.2026.
Ўқилди: 188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик