Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

"Атлетико" УЕФАга "Арсенал" мухлисларининг ўйин олдидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилди — Marca

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги жавоб ўйини олдидан «Арсенал» мухлисларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан УЕФАга расман шикоят қилди. «Marca» нашрининг хабарига кўра, воқеа тунги соат бир яримлар атрофида содир бўлган.

Лондонлик мухлислар «Атлетико» жамоаси жойлашган меҳмонхона яқинида фейерверклар отишган. Испания клуби вакиллари бегона шахсларнинг шаҳар марказида жойлашган меҳмонхона яқинига ҳеч қандай тўсиқларсиз яқинлаша олганидан жиддий норозилик билдиришди. «Атлетико» раҳбариятининг фикрича, бундай ҳаракатлар хавфсизлик қоидаларини бузади ва жамоанинг муҳим ўйин олдидан тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги жавоб учрашуви бугун, 5 май куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади. Мадридда ўтган биринчи ўйинда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди.

Киритилди: 16:25, 05.05.2026.
Ўқилди: 226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик