«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави Англияга кўчиб ўтиб, «Челси»ни бошқаришга тайёр. Бироқ Лондон клуби испаниялик мутахассис хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, айни пайтда «Челси» бош мураббий лавозими учун Хаби Алонсо, Марку Силва ва Андони Ираола номзодларини кўриб чиқмоқда. Ушбу мутахассислар клуб томонидан жиддий равишда кузатилмоқда.
Хавининг сўнгги иш жойи «Барселона» бўлган. У жамоани 2021–2024 йиллар давомида бошқариб, клуб билан Испания чемпионати ва Суперкубогини қўлга киритган.













