Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Райя: «Финалга чиқиш — ҳақиқатга айланган орзу»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райя Чемпионлар лигаси финалига йўл олгандан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди. Испаниялик посбон ярим финалнинг «Атлетико» Мадридга қарши жавоб учрашувида (1:0) «канонирлар» дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга ёрдам берди.

«Бу ҳақиқатга айланган орзу. Гап фақат мен ҳақимда эмас — биз бунга умумий ҳаракатларимиз билан эришдик. Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида бирор марта мағлуб бўлмадик ва жуда кам гол ўтказиб юбордик. Бу барчамиз ва бутун клуб учун ажойиб ютуқ», — деди Райя CBS Sports нашрига берган интервьюсида.

Микель Артета жамоаси Европанинг энг нуфузли турнирининг жорий мавсумида ўтказилган 14 та учрашувда ўз дарвозасидан атиги 6 та тўп олиб чиқди. «Арсенал»нинг финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Киритилди: 09:10, 06.05.2026.
Ўқилди: 135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик