Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Арсенал» Чемпионлар лигасида рекорд даражадаги кам гол билан финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Лондонда «Атлетико» устидан ғалаба қозониб (1:0), Чемпионлар лигаси финалига йўл олди. Дастлабки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди, жавоб баҳси ва умуман қарама-қаршилик тақдирини Букайо Сака томонидан киритилган гол ҳал қилди. «Матрасчилар» иккинчи бўлимда устунликка эга бўлишди, бироқ Давид Райя дарвозасига йўл топа олишмади.

Шу тариқа, «канонирлар» мусобақадаги 14 та ўйинда атиги 6 та гол ўтказиб юборган ҳолда финалга қадар етиб келишди. Бу турнирдаги мутлақ энг яхши кўрсаткичдир: иккинчи ўринда Кипрнинг «Пафос» жамоаси (11 та гол) қайд этилган бўлиб, улар умумий босқич якунларига кўра 26-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олишмаган эди. Маълумот учун, «Атлетико» гол ўтказиш бўйича охиридан иккинчи ўринда бормоқда — 27 та гол. «Арсенал» билан ўртадаги фарқ ҳайратланарли даражада катта.

Киритилди: 09:19, 06.05.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик