Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Робиньо Жуниор Неймар билан ярашиб олганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Сантос» клубининг 18 ёшли вингери Робиньо Жуниор Неймар билан боғлиқ шов-шувли воқеа ҳақида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи машғулот пайтида ёш жамоадоши уни дриблинг билан алдаб ўтганидан ғазабланган эди. Футболчилар тортишиб қолишган ва Неймар ҳатто Робиньога тарсаки туширган.

«Бу менга оғир ботди, чунки Неймар болалигимдаги кумирим. У мен учун доим қадрли бўлган. Саккиз ёшлигимда у менга футболка совға қилганди ва мен уни ҳалигача сақлайман. Вазият назоратдан чиқиб кетди. У ўз хатосини тан олди ва узр сўради. Биз гаплашиб олдик, энди ҳаммаси жойида.

Клуб устидан берилган даъво аризаси мен ва агентларим томонидан ғазаб устида қилинган иш эди — бу ўйлаб қилинган қарор эмас, балки ҳиссиётлар эди. Икки марта ўйлаб кўришим керак эди. Ҳаммамиз хато қиламиз. Бу шунчаки бир тарсаки, лекин у бир неча бор узр сўради ва мен буни қабул қилдим. Неймар ҳам худди биз каби инсон», — дея Робиньо Жуниорнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Маълумот учун, чоршанба куни Неймар «Реколета»га қарши ўйинда (1:1) гол муаллифига айланди.

Киритилди: 10:36, 06.05.2026.
Ўқилди: 178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик