Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Кичик Роналду «Ан-Наср»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Афсонавий португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг ўғли кичик Криштиану Роналду фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. У отаси билан «Ан-Наср»да бирга тўп тепиш истиқболидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 15 ёшли ҳужумчи Яқин Шарқдан ташқарида ўз шахсий фаолиятини қуриш учун Европанинг етакчи академияларидан бирида ривожланишга эътибор қаратмоқчи. Ёш футболчига бир йўла бир нечта топ-клублар, жумладан, Мадриднинг «Реал», Мюнхеннинг «Бавария» ва «ПСЖ» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Кичик Роналду аллақачон халқаро майдонда ўзини кўрсатишга улгурди. У Португалия ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушиб, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ у «Ювентус»нинг ўсмирлар жамоаси сафида 23 та ўйинда 58 та гол, «Ан-Наср» академиясида эса 27 та ўйинда 56 та гол урган эди.

Киритилди: 15:28, 06.05.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик