Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Деклан Райс 200 минг «Арсенал» мухлисини ЕЧЛ финалига чорлади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс «тўпчилар» мухлисларини жорий мавсумдаги Чемпионлар лигаси финалига келишга чақирди. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

«Қани, олға – мен тайёр бўламан. Будапешт, мен стадионда барча «Арсенал» мухлисларини кўришни истайман. 200 минг киши, келинглар! Келинг, бу оқшомни ҳақиқатан ҳам ўзига хос қилайлик. Мен доим айтганман, бу клуб – шунчаки клуб эмас. Бу — оила. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Айнан мана шу жипслик бизни ҳозирги даражамизга олиб келди», — дея Райснинг сўзларини келтиради машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ярим финалда «Атлетико Мадрид»ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини нақд қилган эди. Уларнинг финалдаги рақиби бугун тунда бўлиб ўтадиган «Бавария» — «ПСЖ» баҳсидан сўнг маълум бўлади.

Киритилди: 17:12, 06.05.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик