Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Престианнининг дисквалификацияси энди Аргентина терма жамоаси ўйинларига ҳам тааллуқли бўлади

Баҳо:
+ | -

Джанлука Престианнига берилган жазо чораси кенгайтирилиб, энди терма жамоалар миқёсидаги ўйинларга ҳам татбиқ этиладиган бўлди.

Воқеалар ривожи қуйидагича бўлган эди:

Февраль ойида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқиш учун кечган баҳсда «Реал» «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўйин давомида Винисиус Жуниор ҳакам Франсуа Летесьега мурожаат қилиб, Престианни уни ҳақорат қилганини айтган. «Бенфика» вингери эса бу айбловларни рад этиб, расистик сўзлар ишлатмаганини таъкидлаган эди.

Кейинчалик УЕФА Джанлукани еврокубоклардаги 6 та ўйинга дисквалификация қилди (бунинг 3 таси шартли жазо ҳисобланади). Престианни аллақачон битта ўйинлик чекловни ўтаб бўлган.

Эндиликда ФИФА ушбу жазони халқаро даражага кўтарди. Бу дегани:

Агар Престианни Аргентина терма жамоасига чақирилса, у ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги дастлабки иккита ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Бу ёш иқтидор эгаси ва Аргентина терма жамоаси учун кутилмаган зарба бўлди, чунки Жаҳон чемпионати бошланишига жуда оз вақт қолмоқда.

Киритилди: 17:25, 06.05.2026.
Ўқилди: 167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик