«Пари Сен-Жермен» сўнгги олти йил ичида учинчи бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнайдиган бўлди. Луис Энрике шогирдлари ярим финал қарама-қаршилигида «Бавария» устидан умумий 6:5 ҳисобида зафар қучишди.
Opta маълумотларига кўра, «ПСЖ» 2020 йилдан буён энг нуфузли еврокубокнинг финал босқичига уч марта етиб келган ягона жамоадир. Мадриднинг «Реал», «Манчестер Сити» ва Миланнинг «Интер» клублари ушбу давр мобайнида икки мартадан финалда ўйнашган бўлса, бошқа барча жамоалар ҳал қилувчи баҳсда кўпи билан бир марта иштирок этишган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда парижликлар «Бавария»га имкониятни бой беришганди (0:1), 2025 йилда эса «Интер»ни тор-мор этиб (5:0), илк бор турнир ғолибига айланишган эди. Бу гал финалда уларга «Арсенал» рақиблик қилади.













