Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Фабиан Руис: «Кетма-кет иккинчи чемпионликкача бир қадам қолди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Чемпионлар лигаси финалига чиққанларидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Луис Энрике жамоаси «Бавария» тўсиғидан ўтди — Мюнхендаги 1:1 ҳисобидаги дуранг финал учун кифоя қилди. Парижда кечган дастлабки учрашувда француз клуби 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Юқори даражадаги жамоага қарши ажойиб ўйин ўтказдик. Биз жуда мамнунмиз. «Бавария» билан унинг майдонида мана шундай ўйин кўрсатиш — катта натижа. Ишлашда давом этишимиз керак. Чемпионлар лигасидаги кетма-кет иккинчи ғалабамизгача атиги бир қадам қолди. Финалда осон бўлмайди», — деди Руис PSGTV га берган интервьюсида.

Киритилди: 09:29, 07.05.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик