Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Ливерпуль»нинг «Барселона» устидан қозонган машҳур камбэкига 7 йил тўлди

Баҳо:
+ | -

Бундан етти йил аввал, 2019 йилнинг 7 май санасида Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «Ливерпуль» мухлислари ҳеч қачон унутмайдиган тарихий баҳс бўлиб ўтган эди. Ўша оқшом мерсисайдликлар «Барселона»ни ақл бовар қилмас камбэк билан шокка туширишган.

«Барселона» ўз уйида кечган биринчи ўйинда Луис Суарес ва Лионель Мессининг (дубль) голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Англияга катта устунлик билан йўл олганди. Бироқ, каталонияликлар финалга чиқа олишмади.

«Энфилд»да кечган жавоб учрашувида «Ливерпуль» 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ўша куни Дивок Ориги ва Жоржиньо Вейналдум дубль қайд этиб, жамоасига мўъжизавий ғалабани тақдим этишган.

Ушбу ғалаба эвазига «Ливерпуль» Европанинг энг нуфузли клуб турнири финалига йўл олди ва у ерда «Тоттенхэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди

Киритилди: 17:45, 07.05.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик