Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Лэмпард: «Анчелотти энг хотиржам эди, Моуриньо менга ишонч бағишлаган»

Баҳо:
+ | -

«Ковентри»ни муддатидан олдин АПЛга олиб чиққан 47 ёшли Фрэнк Лэмпард «Челси»да Карло Анчелотти ва Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган кезлари улардан нималарни ўргангани ҳақида гапириб берди.

«Меникидек фаолият йўлини босиб ўтиб, нимадир ўрганмасликнинг иложи йўқ деб ўйлайман. Карло Анчелотти, эҳтимол, мен ишлаган энг хотиржам мураббий бўлган. Унинг хотиржамлиги шу даражада кучли эдики, мен ҳатто: У чиндан ҳам мен билан гаплашишни, фаол мулоқот қилишни хоҳлаяптими? деб ўйлаб қолганман. Аммо уни яқинроқ таниган сарим, у ўйинимга бўлган ишончни ва менга нисбатан бўлган содиқлигини ҳис қилганман. Шунинг учун мен ҳам ҳозир шу туйғуни тарқатишга ҳаракат қиляпман ва ўзимни ҳар қачонгидан ҳам ишончли ҳис этяпман.

Шунингдек, Жозе Моуриньо каби характер ҳам бор. Жозенинг менга энг катта таъсири — у ўз ишончи орқали менга қанчалик юқори ўз-ўзига бўлган ишончни сингдира олганидадир», — деди Лэмпард.

Киритилди: 19:53, 07.05.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик