«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас ўз лавозимини тарк этишга шошилмаяпти. Испаниялик мутахассис Италияда муваффақиятли иш олиб бормоқда ва Европадаги энг талабгир ёш мураббийлардан бири ҳисобланади. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, 39 ёшли мураббий Англия Премьер-лигасининг икки вакилидан тушган таклифларга аллақачон рад жавобини берган. Клубларнинг номлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Хабар қилинишича, Сеск Фабрегас «Комо»да яна камида бир мавсум қолишга тайёр. «Арсенал», «Челси» ва «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси бошқараётган жамоа А Сериянинг 35 туридан сўнг турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













