Кириш Регистрация

Арда Гюлер ЕЧЛда Олисе ва Мбаппени ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал босқичида мусобақани тарк этган бўлса-да, Арда Гюлер энг кўп голли вазият яратган футболчилар рейтингида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Туркиялик футболчи энг нуфузли еврокубокнинг жорий мавсумида 34 та зарба учун узатмани амалга оширди — бу энг яхши натижадир. Иккинчи ўринни «Бавария»дан Майкл Олисе ва Мадриднинг «Атлетико» клуби аъзоси Хулиан Альварес бўлишиб турибди (ҳар иккисида 33 тадан). Кучли бешликдан, шунингдек, «Ливерпуль» вакили Флориан Вирц (32) ва «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган Килиан Мбаппе (31) жой олди.

Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар»нинг Европа майдонларидаги юришига «Бавария» чек қўйган эди.

Киритилди: 10:22, 08.05.2026.
Ўқилди: 883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик