Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоаси «Ноттингем Форест» устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. «Шерлар» икки ўйин натижасига кўра (4:1) рақибдан устун келишди ва турнир финалига йўл олишди.
«Астон Вилла» устози Унаи Эмери ўз жамоасининг муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
«Бу биз учун алоҳида кеча бўлди. Мухлисларимиз стадионда ажойиб муҳит яратиб беришди. Шогирдларим майдонда ҳайратланарли даражада ҳаракат қилишди. Истанбулда финал ўйинини ўтказиш — бу жуда ажойиб воқеа. Эришган ютуғимиздан фахрланамиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Европа Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида Англия клубига Германиянинг «Фрайбург» жамоаси рақиблик қилади.













