Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Каррагер: «Райс янги амплуасида «Атлетико»га қарши ҳаммадан яхши ўйнади»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райснинг жамоа ўйинига кўрсатаётган таъсири ҳақида гапирди.

«Мен Деклан Райс ажойиб ўйин кўрсатди деб ҳисоблайман, у ҳар иккала учрашувда ҳам энг яхши футболчи бўлди.

«Арсенал» сўнгги 9–10 ой ичида эришган натижалари туфайли Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лигада ҳозирги даражасига чиққан бўлса-да, яқин орада улар бироз мувозанатдан чиқиб қолишган эди. Сўнгги ҳафтада жамоа ўзига келди ва менимча, Деклан Райсни бироз таянч зонасига ўтказиш қарори жуда катта таъсир кўрсатди.

У Мадридда ҳақиқатан ҳам яхши ўйнади, иккинчи баҳсда эса энг яхши футболчи совринини қўлга киритди. Шу билан бирга, «Арсенал» «Фулхэм»ни мағлуб этди (3:0) ва биз илк бор уларнинг чиндан ҳам эркин ва хотиржам ўйнаётганини кўрдик. Бундай ўйинни кўрмаганимизга бир неча ой бўлганди, адашмасам, Шимолий Лондон дербисида «Тоттенхэм» 4:1 ҳисобида мағлуб этилганидан бери бундай ҳолат кузатилмаганди», — деди Каррагер CBS Sports эфирида.

Микель Артета шогирдлари 30 май куни ЕЧЛ финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушадилар.

Киритилди: 16:10, 08.05.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик