«Реал» ўз расмий сайтида жамоанинг жума кунги машғулотлари ҳақида маълумот эълон қилди. Одатдагидек, мадридликлар таркибдаги кадрлар ҳолати бўйича сўнгги янгиликларни тақдим этишди.
Ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳали ҳамон умумий гуруҳда фақат қисман машғулот ўтказмоқда.
«Мбаппе машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказди, Гюлер эса якка тартибда шуғулланди. Карвахаль, Менди, Милитао, Родриго ва Вальверде тикланиш жараёнини давом эттиришмоқда», — дейилади «қаймоқранглилар» хабарида.
Аввалроқ Мбаппе «эль-класико»ни захира ўриндиғида бошлаши, бироқ иккинчи бўлимда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги учрашув 10 май куни бўлиб ўтади.













