Кириш Регистрация

Гвардиола: «Артета, Эмери ва Гласнерни табриклайман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз клубларининг еврокубоклардаги муваффақияти ҳақида фикр билдирди. «Арсенал» Чемпионлар лигаси финалига чиқди, «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» эса мос равишда Европа лигаси ва Конференциялар лигаси финалида ўйнайдиган бўлди.

«Артета ва «Арсенал»ни Чемпионлар лигаси финалига чиққани билан табрикламоқчиман — бу ҳам клуб, ҳам бутун инглиз футболи учун ажойиб натижа. «Астон Вилла» борасида ҳам шундай дея оламан: Эмери яна бир бор қандай ақл бовар қилмас мураббий эканини кўрсатди. Европа лигасида олтита финал... «Кристал Пэлас»да Гласнер билан ҳам худди шундай ҳолат. Еврокубок финалларида учта жамоа — бу инглиз футболи учун улкан муваффақият», – дея Гвардиоланинг сўзларини City Xtra нашри келтирмоқда.

Шанба куни «шаҳарликлар» Премьер-лига баҳсида ўз майдонларида «Брентфорд»ни қабул қилишади.

Киритилди: 06:58, 09.05.2026.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик