«Арсенал» ҳужумчиси Итан Нванери фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. CaughtOffside нашри тарқатган маълумотларга кўра, 19 ёшли футболчига Лондоннинг бошқа бир жамоаси — «Челси» қизиқиш билдирмоқда.
Ҳозирда ҳужумчи ижара асосида Франциянинг «Марсель» клубида тўп тепмоқда. «Кўклар» Европадаги энг иқтидорли ёш футболчиларни кузатишда давом этмоқда ва Нванери уларнинг асосий нишонларидан бирига айланган.
Маълумот учун, Итан Нванери «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи «Арсенал» ва «Марсель» сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













