«Милан» жамоаси ҳимоячиси Страхинья Павлович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, сербиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Россонерилар» ўз футболчисини 40 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бироқ, агар Милан клуби мавсум якунига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, трансфер борасидаги вазият ўзгариши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Страхинья Павлович 2024 йилда «РБ Зальцбург»дан 18 миллион евро эвазига Италия клубига ўтган эди. Унинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг айни дамдаги бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













