Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Артета «ПСЖ» ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета ЕЧЛ финалидаги рақиби — «Пари Сен-Жермен» жамоаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тўпчилар» ярим финал босқичида Мадриднинг «Атлетико» клубидан устун келишган бўлса, парижликлар Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини мусобақадан чиқариб юборишди.

«Рақибимиз «ПСЖ» бўладими ёки «Бавария» — барибир юқори даражадаги жамоага қарши ўйнашимизни билардик. Рақибимиз қанчалик кучли эканини яхши тушунамиз. Албатта, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олишимизга ишонамиз», — деди Артета матбуот анжуманида.

Маълумот учун, жорий йилги Чемпионлар лигаси финали 30 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «ПСЖ» ярим финалда айнан «Арсенал»ни мусобақадан чиқариб юборган, финалда эса «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Киритилди: 05:44, 10.05.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик